Бакалавриат босқичининг қайси йўналишига нечта грант ажратилди?

Бакалавриат босқичининг қайси йўналишига нечта грант ажратилди?

2025-2026 ва келгуси уч ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:

2025/2026-ўқув йили учун – 35 500 та;

2026/2027-ўқув йили учун – 36 023 та;

2027/2028-ўқув йили учун – 36 460 та;

2028/2029-ўқув йили учун – 36 761 та.

 

Қуйидаги файлда қайси таълим йўналишига нечта давлат гранти ажратилганини билиб олишингиз мумкин:

 

Бакалавр грант 4 йиллик — Файлни юклаш

 

Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

 

– республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

 

– давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

 

– Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.

 

@mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан танишиш мумкин.