Бакалавриат турдош йўналишлар рўйхатини билиш нима учун муҳим?

Бакалавриат турдош йўналишлар рўйхатини билиш нима учун муҳим?

2025-2026-ўқув йили учун олий таълим йўналишлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Бунда йўналишлар жами 33 та турдош гуруҳларга ажратилди.

 

Маълумот учун: қуйидаги таълим йўналишлари соҳа (тармоқ, йўналиш, фаолият тури) бўйича мос таълим йўналишлари гуруҳига турдош ҳисобланади:

 

«Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)»;

 

«Профессионал таълим (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)»;

 

«Хизмат кўрсатиш техника ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича)»;

 

«Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича)».

 

Турдош йўналишлар гуруҳлари ҳақида билиш, нима учун афзал?

 

Асосан, ўқишни кўчириш ёки қайта тиклашга ариза топширганларнинг аввалги таълим олган йўналишлари (мутахассисликлари) амалдаги Классификаторга мувофиқлаштириб, инобатга олинади. Яъни, хориждан ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабгор мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади. Хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

 

Шунингдек, Ўзбекистондаги нодавлат ёки хорижий ОТМдан давлат олийгоҳига, ёки бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчирмоқчи бўлган ҳолатларда ҳам мос ва турдош йўналишларга имтиҳон топширади ёки фақат шу турдаги таълим йўналишларига кўчиришга рухсат берилади.

 

Бундан ташқари, ўқишдан йиқилган ёки турли сабаблар билан ҳайдалган талабалар ҳам, ўқишни қайта тиклаш жараёнида фақат мос ва турдош йўналишлар доирасида қайта тиклаши мумкин бўлади.