Warner Bros студияси янги Гарри Поттер сериали актёрлари учун вақтинчалик мактаб қуришга рухсат олди

Warner Bros студияси янги Гарри Поттер сериали актёрлари учун вақтинчалик мактаб қуришга рухсат олди

Янги «Гарри Поттер» телесериалининг суратга олинаётган Warner Bros. студияси болалар актёрлари учун ҳақиқий таълим олиш имконини берувчи вақтинчалик мактаб қуришга рухсат олган.

 

 

Бу мактаб Hogwarts каби дабдабали бўлмаслиги мумкин, аммо Watford шаҳри яқинидаги Warner Bros. Studios Leavesden 10 йил давомида кўчма бинолардан иборат мактаб сифатида фойдаланишга Three Rivers туман кенгаши томонидан рухсат олган.

 

 

Режалаштирилаётган синфхоналар оммавий саҳналар суратга олинаётган пайтда максимал ҳолатда 600 нафаргача ўқувчини қамраб олиши мумкин. Оддий кунларда эса бу мактабда тахминан 150 нафар болалар актёри таҳсил олади.

 

 

Мактаб дарслари иш кунлари соат 05:30 дан 20:30 гача давом этади. Бу вақтлар актёр болаларнинг тунги суратга олишлар, қайта дубляж ва турли локацияларда ўтказиладиган тасвирга олиш ишлари орасида таълим олишини таъминлаш учун танланган.

 

Warner Bros студияси янги Гарри Поттер сериали актёрлари учун вақтинчалик мактаб қуришга рухсат олди
Шотландиялик актёр Dominik Mklaughlin сериалда Гарри Поттер ролини ижро этади

 

 

Лойиҳага тақдим этилган ҳужжатлар мактаб режалари қисман аллақачон амалга оширилганини билдиради. Расмий аризаларда бевосита «Гарри Поттер» номи тилга олинмаган, аммо бу иншоот «келгуси 8–10 йил давомида ушбу студияда суратга олинадиган йирик янги телесериал» учун зарурлиги айтилган.

 

 

Режаларда мактаб инфратузилмаси энг кўпи билан 10 йилгача фаолият юритиши белгиланган.