Олий таълим йўналишлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.
Йўналишлар жами 33 та турдош гуруҳларга ажратилган.
Маълумот учун:
Қуйидаги таълим йўналишлари соҳа (тармоқ, йўналиш, фаолият тури) бўйича мос таълим йўналишлари гуруҳига турдош ҳисобланади:
«Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)»;
«Профессионал таълим (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)»;
«Хизмат кўрсатиш техника ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича)»;
«Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича)».
Шунингдек, кўчириш ёки қайта тиклашга ариза топширганларнинг илгари таълим олган йўналишлари (мутахассисликлари) амалдаги Классификаторга мувофиқлаштириб, инобатга олинади.
