Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар қабули бошланди

Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар қабули бошланди

Мустақил изланувчиликка ҳужжатлар қабули бошланди. 2025 йил 15 июлдан бошлаб мустақил изланувчиликка ўқишга ҳужжатлар қабули бошланди. Жараён 1 ой давом этади.

 

Мустақил изланувчилик (PhD)га ўқишга топширишда талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

– Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси (Электрон тизим орқали диплом маълумотлари интеграция қилинган тақдирда мажбурий эмас);

– камида 1 та мақола ва 2 та тезис (нусхалари ҳаволаси билан);

– қисқача биографик маълумотнома;

– иш жойидан тавсифнома.