7–14 июль кунлари давомида республикамиздаги 52 та олий таълим муассасасида «Қабул-2025» доирасида касбий ва ижодий имтиҳонлар муваффақиятли ўтказилди. Бугун ушбу имтиҳонларнинг расман якуний куни бўлиб, имтиҳонлар расмий равишда якунланади.
Касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар энди нима қилади?
– Абитуриентлар биринчи навбатда ўз баллари билан танишиб чиқишлари лозим.
– Имтиҳон натижалари имтиҳон топширилган санадан сўнг, бир неча кун ичида абитуриент танлаган олийгоҳнинг расмий телеграм саҳифасида эълон қилинган.
Натижани қаердан топса бўлади?
Танлаган олий таълим муассасасининг телеграм каналига кириб, қидирув ойнасига «натижалар», «ижодий имтиҳон» ёки «баллар» каби сўзлар ёзилади. Шундан сўнг эълон қилинган натижалар рўйхатлари ва жадваллари орасидан абитуриэнт ўз исм-шарифини топади ва тегишли баллари билан танишиши мумкин.
ОТМларнинг расмий телеграм саҳифалари рўйхати – юклаб олиш
Касбий (ижодий) имтиҳон йўналишлари рўйхати (ПДФ) – юклаб олиш
Баҳолаш тизими қандай эди?
1-имтиҳон учун максимал балл: 93 балл
2-имтиҳон учун максимал балл: 63 балл
Ижодий имтиҳонлардан умумий максимал балл: 156 балл
Касбий (ижодий) имтиҳонни топширган абитуриентлар энди навбатдаги босқич — мажбурий фанлар бўйича тест синовларида иштирок этишади. Бу фанлар:
Она тили (ёки рус тили ёки қорақалпоқ тили)
Математика
Ўзбекистон тарихи
Ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл белгиланади. Абитуриентлар мажбурий фанлар орқали максимал 33 баллгача қўшимча тўплашлари мумкин.
