Ҳилола Умарова таълим вазири лавозимидан олиниб, бошқа лавозимга ишга ўтди

Ҳилола Умарова таълим вазири лавозимидан олиниб, бошқа лавозимга ишга ўтди

Ҳилола Уктамовна Умарова — Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.

 

Ҳилола Умарова, 1988 йил 9 августда Германиянинг Ваймер шаҳрида туғилган. 2022 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган.

Таълим ва дипломатия соҳаси:

 

2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриатини, 2013 йилда магистратурасини тамомлаган.

 

Вазир Ҳилола Умарова шу пайтгача қуйидаги лавозимларда фаолият юритган:

 

2019 — 2019-йй. — Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош менежер;

2019 — 2020-йй. — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори;

2020 — 2022-йй. – Президент таълим муассасалари агентлиги директори;

2022 — йилдан – Мактабгача ва мактаб таълими вазири.