Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига мувофиқ, бугун 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.
Хорижий ОТМдан кўчиришда талабгор йўналишига қараб тест ёки ижодий имтиҳон топширади.
Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
– ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
– талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
– паспорт нусхаси;
Ўқишни кўчириш қайси платформалар орқали амалга оширилади?
1. transfer.edu.uz – бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа давлат олий таълим муассасасига кўчириш учун;
2. my.uzbmb.uz – хорижий ёки нодавлат ОТМдан давлат ОТМга кўчириш учун.
Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади. Ўтиш баллини тўплолмаганлар «супер-контракт» билан қабул қилиниши мумкин.
Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар «перевод»чилар учун амал қилмайди.
Ўқишни кўчириш учун аризалар 15 июлдан 5 августгача қабул қилинади.
Кейинги жараён қандай бўлади?
Тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади. ОТМ томонидан талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
Сўровнома олингандан сўнг, талаба илгари таълим олган олий таълим муассасаси ректорининг талабалар сафидан четлаштириш ҳақида буйруғи асосида уч кун муддатда талабанинг шахсий йиғма жилди (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади ёки ариза билан ўқиши кўчирилган талабага берилади.
Шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш) олий таълим муассасаси ректори томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома талабани ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади.
Эслатма! Агар талаба мақсадли қабул доирасида таълим олаётган бўлса, унга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.
Грантда ўқиётан талаба грант билан ўқишини кўчира оладими?
Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Яъни агар ОТМ йўналишлари учун ажратилган грант ўрин бўлса, таълим муассасасидаги вазиятдан келиб чиқиб, талабага грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилиши мумкин.
Кўзи ожиз ва ногиронлиги бор талабаларга грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади.
Эслатма! Ҳозирча ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқлангани йўқ. Аммо 2024-2025-ўқув йилидаги ўтиш баллари билан қуйидаги жадвал орқали танишишингиз мумкин:

