Айни пайтда олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари давом этмоқда.
Ушбу жараёнларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини исталган жойдан test2025.uz платформасида онлайн кузатиш имконияти яратилган.
Таъкидлаш лозим, 2025-2026-ўқув йилида кириш тест синовлари икки сменада ўтказилади. Бунда:
– талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этишини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан ёки @ruxsatnoma_uzbmb_bot телеграм-боти орқали билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.
Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.
