Умумий маълумотлар
Trustee Scholarship – АҚШнинг Бостон университети бакалавр босқичида ўқишни хоҳловчилар учун ташкил этилган грант дастури.
Дастурга ушбу университетга 1-курсга қабул қилинган талабалар ариза топширишлари ва 4 йил мобайнида контракт тўловидан озод қилинган ҳолда ўқиш имконига эга бўлишлари мумкин.
Дастурга ҳар йили 20 нафар энг яхши талабалар қабул қилинадилар.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Бостон университетининг бакалавр босқичига қабул қилинган бўлиши;
Мактаб/коллеждаги баҳолари аъло даражада бўлиши;
2 та мавзудан бирига 600 сўздан ошмаган эссай (иншо) ёзишлари (мавзулар)
Инглиз тилини мукаммал билиш лозим.
Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Фойдали томонлари
4 йиллик контрактдан озод этиладилар (бунда талабанинг кейинги йиллардаги академик ўзлаштириши ҳисобга олинади);
Талабалар учун мажбурий барча тўловлардан озод этилади.
Дастурнинг фойдали жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Номзодлар аввал университетга қабул қилинишлари учун барча талабларга жавоб беришлари лозим.
Керакли ҳужжатлар:
- мактаб аттестати ёки коллеж/академик лицей диплом баҳолари. Батафсил;
- тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (ИЭЛТС 7, TOELF iBT 90-100 ёки эквиваленти. Тил билиш даражаси ҳақида батафсил);
- паспортдан нусха;
- молиявий аҳвол ҳақида маълумотнома;
- 2та мавзудан бирига 600 сўзлик иншо ва бошқалар.
Эслатма: Номзодлар тил билиш сертификатини топширишдан озод қилиниши мумкин. Бунинг учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш керак.
Ҳужжат топшириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Қўшимча маълумот учун intadmis@bu.edu манзилига email хабар жўнатиш мумкин.
Boston University ҳақида тўлиқ маълумотни ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.
