2025-2026 ўқув йили академик лицейларга кириш учун 49 362 та ариза келиб тушган

2025-2026 ўқув йили академик лицейларга кириш учун 49 362 та ариза келиб тушган

 

Хабарингиз бор, 2025-2026 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9-синф битирувчиларидан 10 июндан 10 июлга қадар онлайн қабул қилиш бўлиб ўтди.

 

 

Кеча, 10 июль куни соат 23:59 да қабул жараёнлари якунланди. 9-синф битирувчилари томонидан жами 49 362 та ариза юборилган.

 

 

Маълумот учун, 9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул давом этмоқда. Бугунгача 134 568 та ариза келиб тушган. Талабгорлар 5 июлдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказилмоқда. Қабул 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

 

 

Техникум битирувчилари ОТМнинг 2-босқичидан ўқиши мумкин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари тасдиқланган.

 

 

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ОТМларга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш бўйича 1 370 та ариза келиб тушган. Қабул 25 июлгача давом этади. Турдош йўналишлар рўйхати