Абитуриент қайси ҳолларда кириш имтиҳонидан четлаштирилади?

Абитуриент қайси ҳолларда кириш имтиҳонидан четлаштирилади?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (03.04.2018 йилдаги 261-сон) қарори билан олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланган.

 

Унга кўра, қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

 

– тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

 

– тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

 

– тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;

 

– тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

 

– тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

 

– тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

 

Бундан ташқари, абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.