Абитуриент бажарадиган ҳар бир тест учун унга 2 дақиқа вақт ажратилади. Агар унда фанлардан сертификат ёки имтиёз мавжуд бўлса, ишланмаган ҳар бир савол учун вақт 2 дақиқадан қисқаради.
3 та мажбурий фанлар учун (жами 30 та савол) — 60 дақиқа (1 соат);
2 та мутахассислик фанлари учун (жами 60 та савол) — 120 дақиқа (2 соат).
Жами: 180 дақиқа (3 соат).
Агар кимдадир чет тили ёки бошқа фанлардан имтиёзли сертификати бўлса ва ўша мутахассислик фани учун тест синовидан озод қилинган бўлса, унда 60 дақиқа (1 соат) айириб ташланади. Агар иккита мутахассислик фанидан ҳам имтиёзи бўлса, унда 120 дақиқа айириб ташланади ҳамда фақат мажбурий фанлар учун 1 соат вақт берилади.
Агар абитуриентда она тили ва адабиёт, тарих ҳамда математика фанларидан сертификати бўлса, унда у мажбурий фанлардан ҳам тестдан озод қилинади. Бунда ҳар бир озод бўлган фани учун 20 дақиқа чегириб ташланади. Масалан, 2 та мажбурий фандан тест топширса, унда 40 дақиқа берилади.
Касбий (ижодий) имтиҳонлари бор йўналишларга топширган абитуриентлар учун фақат 3 та мажбурий фанга 1 соат вақт берилади.
Ушбу вақт ичига жавобларни белгилаш ҳам киритилган. Яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.
