«Эл-юрт умиди» суҳбат санасини ўзгартириш имконияти яратилди

«Эл-юрт умиди» суҳбат санасини ўзгартириш имконияти яратилди

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2025 йилги 1-очиқ стипендия танловининг суҳбат босқичига ўтган айрим номзодлар томонидан мурожаатлар йўлланиб, давлат олий таълим муассасаларига ҳам ҳужжат топширишгани ва шу сабабли тест имтиҳонлари «Эл-юрт умиди» суҳбат санасига тўғри келиб қолганини маълум қилишмоқда.

 

 

Мазкур вазият юзасидан Жамғарма раҳбариятига мурожаат қилинган ва талабгорлар учун қулайлик яратиш мақсадида суҳбат санасини бошқа кунга кўчириш имконияти тақдим этилди.

 

 

Бу ҳақда «Эл-юрт умиди» жамғармаси расмий тарзда хабар берди.

 

 

Муҳим: агар суҳбатга ўтган талабгорлар давлат ОТМ тест имтиҳонига худди шу кунда қатнашишлари керак бўлса, улар қуйидаги тартибда суҳбат санасини ўзгартириш учун мурожаат қилишлари мумкин:

 

@эюфадмиссионбот Telegram боти орқали Танлов комиссиясига олдиндан мурожаат қилиш лозим

 

Мурожаатга тасдиқловчи ҳужжат — абитуриент рухсатномасини илова қилиш шарт

 

Сўров тасдиқлангач, номзодга суҳбат учун янги сана белгиланади

 

 

Бу қарор барча иштирокчиларга тенг шароит яратиш, билимли ёшларнинг имкониятларини чекламаслик мақсадида қабул қилинган.

 

Маълумот ўрнида, эртага, 9 июль куни «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2025 йил 1-очиқ стипендия танлови суҳбат босқичи бошланади.

Мазкур босқичга тавсия этилган номзодлар ва уларнинг суҳбат кунлари рўйхати ҳамда вақтлари эълон қилинган вақтлқри билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

 

Суҳбат кунлари ва вақтлари батафсил