Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани 41-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Қурбонмуродова Сафина 3 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.
Биология – 70.44 балл (А+)
Кимё – 58.74 балл (B)
Ўзбек тили ва адабиёти – 49.83 балл (C)
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг 67-мактаб 10-синф ўқувчиси Қудратова Шоҳсуман кимё ва биология фанларидан А+ миллий сертификатини олган эди.
