Ҳукуматнинг 2022 йил 11 январь кунидаги 17-сонли қарорига асосан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни суҳбат асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига 2-курсдан ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган.
Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари тасдиқланди.
Ушбу тоифадаги абитуриентлар 5 июлдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказилмоқда.
Рўйхатдан ўтишда абитуриент тўғрисидаги маълумотлар электрон платформада автоматик шаклланади.
Рўйхатдан ўтказиш жараёни жорий йилнинг 25 июлига қадар давом этади.
Ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини юклаб олиш.
