Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилнинг 6 январь кунидаги 600-сонли «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига кўра, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан судга мурожаат қилганда давлат божидан озод қилинган.
Қонунчиликнинг 8-моддаси 1, 3, 4 ва 5-2-бандларига кўра, қуйидаги ҳолатларда педагоглар судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади:
– даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
– даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
– даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
– педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
