2006-йилда Duke university олимлари меъёридан ортиқ ўқиш юзасидан бир қанча тадқиқотлар ўтказишган.
Унга кўра, 3-синф ўқувчиси учун самарали таълим олиш учун кунига атиги 30 дақиқа уй вазифасини бажариш кифоя қилиши, 9-синфдан юқорилар эса кунига 2 соатдан кўп бўлмаган вақт ажратилиши тавсия этилиши таъкидланган. Тадқиқотлар натижасида, олимлар қўшимча меҳнат болаларнинг ўқишини яхшиламаслиги, аксинча чарчоқ ва стрессга олиб келишини аниқлашган.
Хўш, ҳақиқатан ҳам ўқишни яхшилашга нима ёрдам беради? Жавоб — ҳаракат. Мунтазам жисмоний фаоллик хотира, диққат, эътибор ва мактабга бўлган қизиқишни оширади. Аммо буни кўпчилик унчалик эътиборга олмайди. Айниқса бу ҳолат спортни ёқтирмаган ёки жисмоний тарбия дарсларида зериккан болалар учун табиийдир. Жисмоний тарбия муҳимлиги олимлар томонидан тан олинган.
Illinoys университети профессори Charlz Xillman тадқиқотларига кўра, аэробик машқлар (масалан, баскетбол) болаларнинг хотирасини, диққатини ва ахборотни қайта ишлаш тезлигини ошириши аниқланган.
Жамоавий спорт турлари орасида баскетбол энг фойдалиларидан бири ҳисобланади. Баскетбол қуйидагиларни ривожлантириши аниқланган:
— жисмоний чидамлилик ва диққатни жамлаш;
— мослашувчан фикрлаш ва тез қарор қабул қилиш;
— мулоқот ва жамоа билан ишлаш кўникмалари.
Шунингдек, мунтазам жисмоний фаоллик болаларнинг ўқишга бўлган қизиқишини 10–20% га оширади. Фаол болаларда интизом ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар камроқ бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (JSST) болалар ва ўсмирлар учун кунига камида 60 дақиқа фаол ҳаракат қилишни тавсия қилади. Аммо статистика шуни кўрсатадики, фақат 2 дан 5 ўқувчи бундай меъёрга риоя қилади. Қолганлар эса ҳаракатсизлик сабабли, организмида саломатлик ёмонлашуви, чарчоқ, мотивация пасайиши каби ҳолатлар юзага келади.
Ота-оналар кўпинча, мактаб машғулотлари тугагандан кейин «бола чарчаган, дам олиши керак» деб ўйлайди. Аммо дам олиш ҳар доим ҳам ётиб олиш дегани эмас. Мактабда 6–7 соат ўтирган бола учун дам олиш — бу ҳаракат ҳисобланади. Мактабдан кейин 30–45 дақиқалик жисмоний машқлар стрессни камайтиради, кайфиятни яхшилайди ва уй вазифаларини яхши бажаришга ёрдам беради.

