Хабарингиз бор, эртага, 6 июль куни Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи — саралаш босқичи бошланади.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи Математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади.
Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.
Талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.
Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан my.gov.uz ёки аrizа.piimа.uz сайтларига киритилган телефон рақамларига СМС-хабарнома орқали маълум қилинган.
Кириш имтиҳонларида қуйидаги тартиб-қоидаларга амал қилишингиз сўралади:
– фарзандингизни имтиҳон ўтказиладиган белгиланган манзилга ўз вақтида олиб келишингиз ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетишингиз лозим;
– иссиқ об-ҳавони инобатга олиб, фарзандингизни енгил ва қулай кийимларда кийинтиринг;
– имтиҳонга келишдан олдин фарзандингиз тўйимли ва енгил нонушта қилганига эътибор беринг (ёғли, ҳазм қилишни қийинлаштирадиган таомлардан сақланинг);
– ушбу тартибларга риоя қилишингиз фарзандингизнинг имтиҳон вақтида ўзини қулай ва хотиржам ҳис этишига ёрдам беради.
Маълумот учун: талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1,5 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари шарт.
1-смена: соат 8:00 да
2-смена: соат 12:00 да
Саволлар бўйича: 1206
