Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июль куни Таълимни ривожлантириш маркази томонидан ташкил қилинган «Ёш олимлар ва тадқиқотчилар мактаби» лойиҳаси бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Жаҳон амалиётида илк бор миллий аттестация жараёнларини тўлиқ онлайн тарзда ташкил этилиб, талабгорлар билан жонли мулоқот 90 фоизгача қисқартирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий аттестация комиссияси раиси маслаҳатчиси Баҳодир Жовлиев давра суҳбатида маълум қилди.
Шунингдек, мақсадли аттестация тадбирларни сифат, натижадорлик ва рақобатдошлик мезонлари асосида амалга оширилади. Тадқиқотчиларнинг аттестация жараёнини оптимал ташкил этиш мақсадида талаб этиладиган 33 та ҳужжатнинг 25 таси бекор қилинади.
Илмий кенгашларни тузиш ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, тўлиқ тарзда олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказларига мустақил бўйсунувчи вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади.
