Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати педагоглар жамоасига қўшилиш учун аризалар қабул қилмоқда

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати педагоглар жамоасига қўшилиш учун аризалар қабул қилмоқда

Президентимизнинг шахсан ташаббуслари билан ташкил этилган «Президент иқтидорли фарзандлари» лойиҳаси доирасида ташкил этилган Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати, Сизни ўзининг профессионаллар жамоасига таклиф этади.

 

Жамоа Хорижда таълим олган ва амалий тажрибага эга бўлган юқори малакали ва фидойи педагогларни ишга таклиф қилади.

 

Мактабда қуйидаги фанлардан дарслар инглиз тилида ўтилади:

 

— Физика

 

— Кимё

 

— Биология

 

— Математика

 

— Компьютер технологиялари

 

— Халқаро сиёсат

 

— Бизнес бошқаруви

 

— Иқтисод

 

— Санъат ва маданият

 

— Тадқиқот

 

— Инглиз тили

 

Қуйидаги фанлардан дарслар ўзбек тилида ўтилади:

 

— Она-тили ва адабиёти

 

— Ўзбекистон ва жаҳон тарихи

 

Иккинчи хорижий тил сифатида ўтиладиган Француз ва Немис тили ўқитувчилари учун ҳам бўш иш ўринлари мавжуд

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

 

— IELTS 7.5 ва ундан юқори даражадаги инглиз тили сертификатига эга бўлиши

 

— Камида магистр даражаси (тегишли мутахассислик бўйича)

 

— 2 йилдан ортиқ педагоглик тажрибаси

 

— 9–11-синф ўқувчилари билан ишлашда ёндашув ва мураббийлик маҳорати

 

— Ўқувчиларни халқаро имтиҳонлар ва дунёнинг ТОП-10 талик университетларига тайёрлаш бўйича тажрибаси

 

— Хорижнинг нуфузли ТОП-300 талик Университетларида таҳсил олган бўлиши IB дастури асосида таълим бера олиш малакаси

 

Афзалликлари?

 

— Юқори ва барқарор маош

 

— Мамлакатдаги энг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш имконияти

 

— Замонавий ва илғор технологиялар билан жиҳозланган синфхоналар

 

— Халқаро Бакалавриат (IB) дастури асосида дарс бериш имконияти

 

— Ижодкорлик, ташаббус ва эркин педагогик методикаларни қўллаб-қувватлайдиган муҳит

 

— Касбий ўсиш, халқаро тажриба алмашуви ва доимий малака ошириш имкониятлари

 

Аризалар 2025-йил 15-июлгача қабул қилинади.

 

Ҳужжатлар рўйхати:

 

— Инглиз тилидаги янгиланган CV

 

— Маълумотнома (объективка) охирги 3 ойда тушилган расм билан

 

— Инглиз тили сертификати (IELTS 7.5+, TOEFL iBT 109+) ёки унга тенглаштирилган сертификатлар)

 

— Бакалавр ва Магистратура дипломларининг нусхаси

 

— GRE (75+), GMAT (75+), SAT (1300+), TESOL, CELTA каби сертификати борларга устунлик берилади