«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби бўйича низом давлат рўйхатидан ўтказилди

«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби бўйича низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Жорий йилнинг 1 июль куни «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги (рўйхат рақами: 3636-сон) низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

 

Низом «Жасорат мактаблари»га (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.

 

 

Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни 1 та синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.

 

 

Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.

 

 

Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июль ойида ўтказилади.

 

 

Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.