«Univertur» дастурининг навбатдаги сонида Тошкент шаҳрида жойлашган International School of Finance Technology and Science (Молиявий Технологиялар ва Фанлар Халқаро Институти) фаолиятига бағишланган кўрсатуви эфирга узатилди.
Кўрсатув давомида ISFT институти ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган:
— қарийб 10 йиллик тарихга эга Тошкент ва Самарқанддаги филиаллари мавжуд нуфузли институт афзалликлари;
— халқаро аккредитацияга эга ушбу нуфузли олийгоҳда грант асосида ўқиш имконияти;
— давлат намунасидаги диплом, халқаро сертификатлар ва ишга жойлашишга ёрдам;
— талабалар учун яратилган шароитлар;
— ҳамкор корхоналарда амалиёт ўташ имконияти.
