Бухородаги давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклади. Бу бўйича вилоят ММТБ расмий муносабат билдирди (видео)

Бухородаги давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклади. Бу бўйича вилоят ММТБ расмий муносабат билдирди (видео)

 

Ижтимоий тармоқларда Бухородаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг болалар билан қўпол муносабати акс этган видеолавҳа тарқалди.

 

 

Маълум бўлишича, воқеа Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 53-давлат боғчасида содир бўлган. Видеода кўрсатилишича, 22 ва 27 май кунлари тарбиячи болаларга бақириб, «оёғинг синсин», – дея уларни бир неча маротаба шапалоқлаб урган.

 

 

Ҳолат бўйича Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати расмий муносабатини билдирди.

 

ʼЪУшбу ҳолат Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тезкор ўрганиб чиқилди.

 

Ўрганиш жараёнида видеотасвирда акс этган ҳолат жорий йилнинг 27 май куни юз берганлиги аниқланиб, ўз лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузган тарбиячи М.А билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг 2025- йил 30 июндаги 487-2-34-ДММ/2025-сонли буйруғи асосида бекор қилинди.

 

Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқдаъʼ, — дейилади муносабатда.