IBRO–2025 олимпиадаси бош соврини ўқувчилари фаоллиги учун Навоий вилоятидаги мактабга топширилди

IBRO–2025 олимпиадаси бош соврини ўқувчилари фаоллиги учун Навоий вилоятидаги мактабга топширилди

Аввалроқ, жорий йилнинг 29-июнь куни Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамкорлигида Иқтидорли болалар республика олимпиадаси (IBRO–2025) нинг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

Тақдирлаш маросимида Олимпиадада энг фаол қатнашиб, ўқувчилари юқори ўринларни қўлга киритган Навоий вилоятидаги Кармана тумани 6-умумий ўрта таълим мактаб жамоасига «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан бош соврин – BYD Chazor автомобили тантанали равишда топширилди.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур олимпиада умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларнинг STEM фанларига бўлган қизиқишларини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, келгусида ушбу олимпиада фанлар қамровини оширган ҳолда Марказий Осиё давлатлари ўқувчилари ўртасида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.