Техникум битирувчиларини бандлигини таъминлашга доир меморандум имзоланди

Техникум битирувчиларини бандлигини таъминлашга доир меморандум имзоланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Хусусий бандлик агентликлари» уюшмаси ўртасида хорижда ишлаш истагида бўлган техникум битирувчилари бандлигини таъминлашга доир англашув меморандуми имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, техникумлар ва хусусий бандлик агентликлари ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, хорижий иш берувчиларнинг эҳтиёжларига мос мақсадли кадрлар тайёрлаш, шунингдек, чет тиллари ўқитилишини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

 

Меморандумда шунингдек, хорижда ишлаш истагида бўлган битирувчилар учун мақсадли учрашувлар ўтказиш, уларга тавсия ва йўналиш бериш, техникумларда ташқи меҳнат бозори талабларига мос замонавий касб ва мутахассисликлар бўйича ўқув жараёнларини ташкил этиш назарда тутилган.