IIT JEE: Ҳинд ёшларини орзулар сари элтувчи энг мураккаб имтиҳон

IIT JEE: Ҳинд ёшларини орзулар сари элтувчи энг мураккаб имтиҳон

 

Ҳар бир давлатда жамият элитасини шакллантирувчи муайян таълим тизимлари мавжуд. Ҳиндистонда эса бу ролни Indian Institute of Technology (IIT) эгаллайди. Унга кириш учун ўтказиладиган Joint Entrance Examination (IIT JEE) эса нафақат Ҳиндистонда, балки бутун Осиёдаги энг мураккаб имтиҳонлардан бири ҳисобланади.

 

 

IIT JEE нима?

 

IIT JEE (Joint Entrance Examination) – Ҳиндистондаги энг нуфузли техника университетлари, жумладан Indian Institute of Technology (IIT) тизимига кириш учун топшириладиган кириш имтиҳонидир. Бу тест асосан физика, кимё ва математика фанларидан чуқур билим талаб қилади ва талабалар орасида «ақллилар марафони» деб аталади.

 

 

IIT JEE – бу оддий тест эмас, у ҳинд ёшларининг ҳаётини бутунлай ўзгартириши, уларни жамиятнинг паст поғонасидан энг юқори қатламига олиб чиқиши ва орзулар сари йўл очиши мумкин. Шу билан бирга, бу имтиҳон ўқувчилардан, сабр, қатъият ва моддий тарафлама таъминотни талаб қилади.

 

Имтиҳон тартиби

 

IIT JEE икки босқичдан иборат:

 

 

1. JEE Main – Ҳиндистондаги аксарият техника олийгоҳларига кириш учун зарур бўлган бирламчи имтиҳон.

 

 

2. JEE Advanced – нуфузли IIТларга кириш учун талаб қилинадиган имтиҳон. Бу имтиҳонга фақат JEE Маin босқичидан юқори балл олганлар (тахминан 250 000 киши) қатнашишлари мумкин.

 

 

Бу имтиҳонда физика, математика ва кимё фанларидан тестлар берилиб, уларни ечишда юқори даражада мантиқий фикрлаш, формулаларни ноанъанавий қўллаш, график таҳлил қилиш ва масалаларни ностандарт йўллар билан ечишни талаб қилади.

 

Нега IIТ JEE бунчалик мураккаб?

 

Рақобат даражаси ниҳоятда юқори. Ҳар йили 1.2 миллиондан ортиқ ўқувчи JEE Маin имтиҳонини топширади, уларнинг атиги 2-3% қисми JEE Advanced босқичига ўтади, улардан 10-12 минг атрофидагиларгина IITга қабул қилинади.

 

IIT JEE: Ҳинд ёшларини орзулар сари элтувчи энг мураккаб имтиҳон

 

IIT JEE имтиҳонида фақатгина фактни билиш кифоя қилмайди балки уларни таҳлил қилиш, тасаввур қилиш ва реал ҳаётий масалалар орқали ечим бериш талаб қилинади. Имтиҳон топшириш пайтида 3 соатда 90 га яқин саволни ечиш керак бўлади. Бу эса тез фикрлаш ва ҳиссий босим остида ишлашни талаб қилади.

 

 

Ушбу имтиҳонда коррупция ёки «таниш-билишчилик» йўқ. Натижа фақат билимга боғлиқ. Бу эса уни янада адолатли, аммо кучли рақобатдаги имтиҳон даражасига олиб чиққан.

 

Имтиҳонга тайёргарлик

 

Ҳиндистонда кўплаб ўқувчилар IIТ JEE га 2-3 йил аввалдан махсус репетиторлик марказларида тайёргарлик кўради. Кота шаҳри эса IIT JEE тайёргарлик марказларининг энг машҳури ҳисобланади. Бу ерда йиллаб ўқиб, тестлар ечиб, ҳар ой синов имтиҳонларида қатнашиш одатий ҳол.

 

 

Тайёргарлик давомида кўпчилик ўқувчилар:

 

 

Ҳар куни ўқувчилар 10–12 соатлик давомли дарсларда қатнашишади. Ҳар ҳафталик тестлар орқали ўз натижаларини кузатиб боришади. Математика ва физика каби фанларидан фақат назарий эмас, амалий жараёнга боғлиқ масалаларни ечишни ўрганишади.

 

IIT JEE: Ҳинд ёшларини орзулар сари элтувчи энг мураккаб имтиҳон

 

IIТ дипломини олиш нима беради?

 

IIТ битирувчилари Ҳиндистон ва бутун дунёдаги энг кучли компаниялар – Google, Microsoft, Apple, Amazon каби технологик гигантларда ишлайдилар. Кўплаб битирувчиларидан машҳур стартап асосчилари, олимлар ва давлат арбоблари етишиб чиқишган. Айнан шунинг учун IIТ JEE имтиҳонига орзулар ва машаққатлар ўртасидаги кўприк сифатида қаралади.

 

Қизиқарли фактлар

 

1992 йилда Ҳиндистонлик иқтидорли математик ўқитувчи Ананд Кумар камбағал, аммо зукко ўқувчилар учун бепул таълим лойиҳасини йўлга қўйган. «Супер 30» деб номланган бу ташаббусда у ҳар йили 30 нафар иқтидорли, аммо молиявий қийинчиликдаги ўқувчини танлаб олиб, уларни Ҳиндистондаги энг обрўли техника университети – IIТга тайёрлайди.

 

 

Улар учун бепул таълим, турар жой ва озиқ-овқатларини таъминлаб, фақат билим олишлари учун муҳит яратади. Натижа эса ҳайратланарли. Бу лойиҳа — таълим фақат бойлар учун эмаслигини, ҳақиқий фидойилик ва ишонч эса жамият ҳаётини ўзгартиришга қодирлигини исботлайди. Ушбу воқеа асосида «Супер 30» фильми ҳам яратилган.

 

 

IIТ JEE саволларининг тузиш мутлақо махфий. Ҳар йилги тестлар ўта махфийлик билан ишлаб чиқарилади. Бирор инсон ёки ташкилот ўз саволини ошкор қилган тақдирда, имтиҳон бекор қилиниши мумкин.

 

 

Кўплаб халқаро университетлар IIТ JEE натижасини тан олади. Сингапур, АҚШ ва Канада университетлари ҳам IIТ JEE баллига қараб стипендия таклиф қилади. Аёллар учун алоҳида квоталар мавжуд. Ҳиндистон ҳукумати қизларни техник соҳаларга жалб қилиш мақсадида IITда гендер квоталарини жорий этган.