Жорий йилнинг 20 июнь куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида 2,5 ёшли қизалоқ вафот этгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, ҳодиса Ушоқтепа маҳалласидаги хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли қизчани нодавлат МТТ раҳбари эрталаб боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
Таъкидланишича, бола машинада қолиб, димланиб нобуд бўлгани айтилмоқда. Болаларни боғча раҳбари ўзи ҳар куни Спарк машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга ташиган. Ўша куни ҳам боғчага у машинада олиб кетган.
Қизнинг бувиси ўша пайтда машинада 7-8 нафар бола бўлганини айтган.
