Мусиқа фани ўқитувчиларининг амалий имтиҳонларини ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Мусиқа фани ўқитувчиларининг амалий имтиҳонларини ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

 

Президентнинг «Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

 

 

Унга кўра, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилиши тўғрисида хабар берган эдик.

 

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг қарори қабул қилинди.

 

Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун амалий (ижодий) имтиҳон синовларини ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тасдиқланган.

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, (2025 йил август декабрь ойлари аттестациясидан бошлаб):

 

биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

 

иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл шаклида ўтказилади).

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади (январь июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади).