Энди хусусий ОТМ да қабул йилда 2 марта ўтказилиши мумкин

Энди хусусий ОТМ да қабул йилда 2 марта ўтказилиши мумкин

 

Муҳокамалар порталига Ҳукуматнинг «Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

 

Унга кўра, нодавлат таълим ташкилотлари қабул жараёнини бир йилда икки маротаба – 15 октябргача ҳамда 15 февралгача амалга оширишни таклиф этилмоқда.

 

 

Бундан ташқари, қарорда қабул параметрларини Вазирлик билан келишиш ҳам назарда тутилган.

 

 

Шунингдек, лойиҳада қуйидагилар киритилган:

 

 

– абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш ва битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказишни давлат таълим ташкилотларига белгиланган талаблар асосида амалга ошириш;

 

 

– нодавлат таълим ташкилотларидаўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимининг мавжуд бўлиши.

 

 

Бунда нодавлат таълим ташкилоти ўз ахборот тизимини Вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларига интеграция қилиши шартлиги белгиланади.

 

 

а)амалдаги лицензия асосида таълим хизматларини кўрсатиб келаётган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу қўшимча лицензия талаби кучга кирган вақтдан бошлаб5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур бино ва иншоотларга эга бўлиши талаб этилади.

 

 

Бунда мазкур талаб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида фаолияти ташкил этилган таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди;

 

 

б)Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимига (HEMIS) киритилмаган ва регистрациядан ўтказилмаган таълим олувчиларга ўқиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилишига йўл қўйилмайди.