Аввалроқ, жорий йилги 1-синфга қабул жараёнлари 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
1-синфга онлайн қабул бугун — 20 июнь куни соат 09:00 дан бошланди.
Электрон аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
