Россияда мигрант болалар учун рус тили имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Россияда мигрант болалар учун рус тили имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

2025 йил 1 апрелдан бошлаб, Россияда мактабда ўқишни истаган чет эл фуқароларининг болалари учун рус тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида махсус тест жорий этилганди.

 

Россия Таълим назорати хизмати (Рособрнадзор) раҳбари Анзор Музаев 19 июнь куни Петербург халқаро иқтисодий форумида бу борадаги натижалар ҳақида хабар берди.

 

 

Музаевнинг айтишича, 1 апрелдан 25 майгача бўлган даврда 3 677 нафар хорижлик ота-оналар фарзандларини рус мактабларига жойлаштириш учун ҳужжат топширган. Шулардан 509 нафар бола тест синовида қатнашган.

 

 

270 нафар бола (55%) тестни муваффақиятли топширган,

 

239 нафари (45%) эса тестдан ўта олмаган.

 

 

Ҳужжат топширганларнинг фақат 7 фоизи тестни муваффақиятли топшириш шартини бажарган. Фақат ана шу гуруҳгина Россия мактабларига ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган.

 

 

Шунингдек, Музаев бу тестда омадсизликка учраган болалар 3 ойдан кейин қайта топшириш ҳуқуқига эга эканини эслатиб ўтган.

 

 

«Парламент газетаси» хабарига кўра, кўплаб мигрант болалар умуман тестга қўйилмаган. Сабаби — ота-оналари керакли ҳужжатларни тўплашга қийналган. Тестда қатнашишга рухсат этилганлар орасида эса фақат учдан икки қисми синовдан ўта олган.

 

 

Натижалар келиб чиқиб, тестдан ўта олмаганлар эса махсус тайёргарлик курсларига юборилади. Шунингдек, рус тили бўйича чет эллик болалар билан ишловчи ўқитувчилар учун ҳам малака ошириш дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилган.