2025-2026-ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар рўйхати эълон қилинган эди.
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (аdm.maktab.uz) га киритилади.
Эслатма: «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Cаll-марказ: 71-203-07-04, 71-203-04-03
