Чет тили фани ўқитувчиларини ишга қабул қилиш ва устама тўлаш бўйича халқаро сертификатларга ўзгартириш режалаштирилмоқда

Чет тили фани ўқитувчиларини ишга қабул қилиш ва устама тўлаш бўйича халқаро сертификатларга ўзгартириш режалаштирилмоқда

«Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қўшма қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилган ( рўйхат рақами 3515) қўшма қарорга айрим ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Унг кўра, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглардан Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг Б2 ёки ундан юқори даражадаги сертификат билан биргаликда қабул қилинади ва уларга устама белгиланган тартибда тўланади. Бунда тақдим этилган малака кўникмаси ва тил билиш сертификатлари олинган ўзаро вақт оралиғи бир йилдан ошмаслиги лозим.

International Test of English Proficiency iTEP Academic — Plus халқаро сертификати инглиз тили педагоглари учун тавсия этилмоқда.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL iTP) сертификати асосий сертификатлар рўйхатидан чиқарилмоқда. Шунингдек, қарор қабул қилигунга қадар олинган TOEFL iTP сертификати учун белгиланган муддатгача имтиёзлардан фойдаланиш мумкин.

Cambridge Assessment English (KET, PET, FCE, CAE, CPE) халқаро инглиз тили сертификати баҳолаш меъзони ва номи ўзгарган.

Энди ушбу сертификатлар рўйхатида Cambridge English Qualifications деб номланади.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-ўқув йилидан камида Б2 ва ундан юқори даражадаги хорижий тил сертификати бўлган хорижий тил ўқитувчилари ишга қабул қилинади.

Педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхати лойиҳаси: