2025-йилги олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни давом этмоқда.
Маълумотларга кўра, 17-июн соат 10:00 ҳолатига қадар рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 200 953 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
Ўзбек тили — 176 331 нафар
Рус тили — 20 823 нафар
Қорақалпоқ тили — 3 205 нафар
Бошқа тиллар — 594 нафар
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
Эркаклар — 95 640 нафар
Аёллар — 105 313 нафар
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 25-июнга қадар давом этади.
