Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилиши бўйича қарор қабул қилинди

Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилиши бўйича қарор қабул қилинди

 

«Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

 

 

Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.

 

 

Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.

 

 

Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

 

 

Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.

 

 

Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.