Давлат мактабларда айрим тоифадаги ўқувчиларни тўгаракка жалб қилиш бўйича низом тасдиқланди

Давлат мактабларда айрим тоифадаги ўқувчиларни тўгаракка жалб қилиш бўйича низом тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июнь кунги «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида»ги 365-сонли қарори тасдиқланди.

Ушбу Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўкувчиларни кўшимча таълимга (касб-хунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишидаги) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

– айрим тоифадаги ўқувчилар (кейинги ўринларда – ўқувчи) – Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари;

– тўгарак – электрон платформада мавжуд бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларидаги дарслардан ташкари вақтларда касб-хунар, ахборот технологиялари, хорижий тил, умумтаълим фанлари йўналишларидаги, шу жумладан, 7-11 ёшдаги болалар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари учун) бўйича мактабдан ташқари таълим;

– тўгарак хизматларини таклиф этувчи ташкилот (кейинги ўринларда – таълим ташкилоти) – хорижий тил, ахборот технологиялари, умумтаълим фанлари, шу жумладан, 7-11 ёшдаги болалар учун дарсдан кейинги мактабдан ташқари таълим (узайтирилган кун гуруҳлари), касб-ҳунар йўналишларида мактабдан ташқари таълим хизматларини кўрсатувчи электрон платформада рўйхатдан ўтган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари, касб- хунар ўргатувчи марказлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

– электрон платформа – ўқувчилар учун тўгарак хизматларини таклиф этувчи ташкилот ва улардаги йўналишлар ҳақида маълумотлар базаси ҳамда ўқувчиларнинг тўгаракларга боришини мониторинг қилиш ва тўгарак харажатларини ҳисоблашга мўлжалланган ахборот тизими.

Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита тўгаракни танлаши хамда (таътил вақтлари билан бирга) 9 ойдан кўп бўлмаган даврда тўгаракка бориши мумкин. Бунда ўқувчига умумий ўрта таълимни якунлагунга қадар ушбу Низомга мувофиқ имтиёздан икки мартагача фойдаланишларига рухсат этилади.