Кобул Дусов 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Кобул Дусов 5 йил 1 ой  муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишига оид очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

 

 

Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси А. Мирзаханов раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

 

 

Суд ҳукмига кўра, К. Дусов 5 нафар жабрланувчига (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиНавоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқар- маси мутасаддилариЧирчиқ шаҳри ИИБ Пробация бўлими катта инспектори) нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а» банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ва 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

 

 

К. Дусовга Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосланиб 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми тартибида мазкур ҳукм билан тайинланган жазога Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

 

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда оъташ белгиланди.

 

К. Дусов томонидан «Facebook» ижтимоий тармоғида яратилган «Кабул Дусов» номли профил ҳамда «Telegram» месенжерида яратилган «Кобул Дусов/РАСМИЙ КАНАЛ/» номли канал фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

 

 

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

 

 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳри судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати га апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

 

 

Маълумот учун: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан К. Дусўв Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 24 январдаги ажримига мувофиқ жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум К. Дусўвга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони манзил-колонияъда ўташ белгиланган.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг 2025 йил 24 январдаги ҳукми билан К. Дусўв Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а» банди ва 140-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси, 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

 

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 11 мартдаги ажрими билан К. Дусўв (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган)га нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2025 йил 24 январдаги ажрими ўгаришсиз қолдирилган.