Энди иккинчи мутахассисликка ҳам сиртқи таълимда қабул бўлмайди

Энди иккинчи мутахассисликка ҳам сиртқи таълимда қабул бўлмайди

 

Бугун, 16 июнь куни АОКА да сиртқи таълим шакли тугатилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқаролар ва жамоатчилик вакиллари томонидан келаётган саволларга жавоб берилди.

 

 

САВОЛ: Ҳозир 1-босқичда кундузгида таҳсил олаётган талаба кейинги ўқув йилидан ўқишини сиртқига кўчирса бўладими? Юқори босқичда ўқиётганларчи?

 

ЖАВОБ: Талабаларнинг аризаларига асосан уларнинг ўқишини сиртқи таълим шакли мавжуд гуруҳларга белгиланган тартибда кўчириш имконияти мавжуд. Бунда талабалардан белгиланган муддат ва тартибда ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

 

 

САВОЛ: Иккинчи мутахассислик учун сиртқи таълим шакли сақланиб қолинадими? Ёки унда ҳам ёпилдими?

 

ЖАВОБ: 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тўлиқ тугатилиши таълимнинг барча йўналишларига, жумладан, иккинчи мутахассисликка ҳам тааллуқлидир.

 

Шу муносабат билан, иккинчи мутахассислик бўйича ҳам сиртқи таълим шаклида янги қабул амалга оширилмайди. Ушбу йўналишда таълим олишни истовчилар учун кундузги, масофавий ёки кечки таълим шаклларининг мавжуд таълим йўналишлари тавсия этилади.

 

Шу билан бирга, аввалги йилларда сиртқи таълим шаклида иккинчи мутахассисликка қабул қилинган шахслар таҳсилни белгиланган тартибда давом эттирадилар.