Ҳукуматнинг тегишли қарорларига кўра, айрим ҳолларда давлат олий таълим муассасаларига абитуриентлар имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзига эга.
Имтиҳонсиз давлат гранти асосида
– ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасига эга абитуриентлар;
– ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
– ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;
– божхона органлари ходимларининг фарзандлари;
– Республика ва халқаро спорт мусобагалари ғолиблари;
– Республика ва халқаро шахмат ва шашка турнирлари ғолиблари;
– Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
– «Ниҳол» мукофоти соҳиблари;
– Маданият вазирлигининг республика кўрик-танловлари ғолиблари;
– »Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;
– «Тарбиячи» республика танлови ғолиблари;
– «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;
– Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
– халқаро олимпиадалар ғолиблари;
– Президент мактаблари битирувчилари.
Имтиҳонсиз контракт асосида
– Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ижод мактабларининг битирувчилари;
– «Заковат» интеллектуал ўйини ғолиблари;
– Профилактика инспекторлари.
