Энди ОТМ ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақига 400 фоизгача устама белгиланиши мумкин

Энди ОТМ ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақига 400 фоизгача устама белгиланиши мумкин

 

Ҳукуматнинг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори билан 26.08.2020 даги 517-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларининг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибига ўзгартириш киритилди.

 

 

Унга кўра, низоми қуйидаги банд билан тўлдирилган:

 

«Бунда бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақига нисбатан белгиланадиган устамаларнинг энг юқори миқдори 400 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Зарур ҳолларда олий таълим муассасаларига малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақига нисбатан белгиланадиган устамаларнинг энг юқори миқдори олий таълим муассасасининг Кенгаши томонидан мустақил белгиланиши мумкин».