Самарқанд вилояти Паяриқ туман ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчилари Саидқосимов Абдуллоҳ ҳамда Асроров Адҳамжон тарих, математика ва физика фанларидан юқори даражали миллий сертификатларни қўлга киритишди.
Саидқосимов Абдуллоҳ тарих фанидан 71.48 балл билан (А+) даражани олди. Асроров Адҳамжон эса математикадан (66.3 балл) ва физика (68.76 балл) фанларидан А даражани қайд этди.
