2023 йил бошида ОТМларга киришда бериладиган имтиёзлар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, кириш имтиҳонларида 43 та турдаги имтиёзлар мавжуд.
Имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзлар;
Имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш учун асос бўлувчи имтиёзлар;
Тегишли фан бўйича имтиҳондан озод этилиб, маълум миқдорда балл беришга асос бўлувчи имтиёзлар;
Тўпланган баллга нисбатан қўшимча балл бериш учун асос бўлувчи имтиёзлар;
Қўшимча квота доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзлар;
Қўшимча имтиёзлар.
Имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш
@мандат_жавоббот орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан танишиш мумкин.
