Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда бошқа телефон рақамдан фойдаланса нима бўлади?

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда бошқа телефон рақамдан фойдаланса нима бўлади?

Билимни баҳолаш агентлиги абитуриентлардан рўйхатдан ўтиш жараёнида ўз телефон рақамларидан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

 

 

Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишда абитуриентнинг телефон рақами маълумотларни тасдиқлаш воситаси ҳисобланади.

 

 

Бунда маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади ва СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

 

 

Рўйхатдан ўтишда фойдаланилган (тизимга киритилган) телефон рақамисиз маълумотларни тасдиқлаб ёки ўзгартириб бўлмайди.

 

 

Агар абитуриент бошқа шахснинг телефон рақами орқали рўйхатдан ўтадиган бўлса, телефон рақамига эгалик қилувчи шахсда абитуриентнинг маълумотларига ўзгартириш киритиш имкони бўлади. Шу сабабли абитуриентлар рўйхатдан ўтишда ўз телефон рақамидан фойдаланиши ва телефон рақамини бошқа шахсларга бермаслиги лозим.