«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 2025 йилнинг 9 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2025 йил 1-очиқ стипендия танловлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур матбуот анжуманида «Эл-юрт умиди» жамғармаси бошқарма бошлиғи Элбек Искандаров томонидан танлов жараёнларининг қачон ўтказилиши ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, номзодлар томонидан келиб тушган аризалар сонига қараб, имтиҳон саналари 28-30 июнь кунлари, суҳбат жараёнлари эса 1 июлдан 15 июлга қадар ўтказилиши режа қилинган. Шунингдек, суҳбат натижалари август ойи бошида эълон қилиниши назарда тутилган. ( Ушбу кунлар аризалар келиб тушган сонига қараб қисқариши ёки кейинга сурилиши мумкин).
