Жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари Хитойда сунъий интеллект тармоқлари мактаб саволларига жавоб бермай қўйди. Бу ҳақда Fortune нашриёти хабар берган.
Хитойда Alibaba компаниясининг машҳур Qwen номли чат боти ва шу каби сунъий интеллект воситалари Хитойдаги имтиҳонлар сабабли ишлаши вақтинчалик тўхтатилган. Унда топшириқларнинг расмли вариантларини танимай, саволларга ҳам жавоб бермай қўйган.
Маълум бўлишича, фойдаланувчилар нейрон тармоқларга сўров киритганларида «Ёрдам бера олмайман, бу адолатсизлик, 7-10 июнь кунлари ушбу функциялар мавжуд эмас» деган жавобни берган.
