Жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида «Турон мактаб театри» ва «Иқтидор мактаб ансамбли» республика танловлари бўлиб ўтади.
Танловларнинг дастлабки босқичи 17 июнь куни Регистон майдонида, очилиш маросими билан бошланади. Шунингдек, 18 июнь куни «Ҳамид Олимжон» номидаги мусиқали драма театрида «Турон мактаб театри» танлови, 19 июнь куни эса «Нурафшон» санъат саройида «Иқтидор мактаб ансамбли» танлови босқичи ҳамда тақдирлаш маросими «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, танловда ғолиб бўлган иштирокчилар хорижий давлатга таълим саёҳатига юборилади. 2-3-ўринларни эгаллаган жамоалар эса махсус совға (интерактив доскалар) билан тақдирланиши кутилмоқда.
