Ҳукуматнинг 2024 йилнинг 5 июнь кунидаги 320-сонли қарорига кўра, 10 июндан бошлаб абитуриентларни академик лицейларга ҳужжат топшириш жараёнлари бошланади.
Талабгорлар ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:
3,5×4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).
Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:
– ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);
– қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.
Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Қабул жараёнлари 10 июндан 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган «Cаll-center» рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейлари учун ҳужжатлар https://litsey.uzbmb.uz сайти орқали қабул қилинади.
Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш
СХEМАСИ
| Босқичлар | Масъуллар | Чора-тадбирлар | Бажариш муддати | |||
| 1-босқич | Олий таълим муассасалари ва академик лицейлар | Маслаҳат кенгашларини ташкил этади. | Ҳар йили 1 июнга қадар | |||
| 2-босқич | Академик лицейлар ва Маслаҳат кенгашлари | Абитуриентларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ягона таълим хизматлари портали мй.эду.уз орқали рўйхатдан ўтишини ташкил этади. | Ҳар йили 10 июндан 10 июлга қадар | |||
| 3-босқич | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | Академик лицейларга имтиҳонлар ўтказиш санаси ҳамда қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига киритади. | Ҳар йили 1 июлга қадар | |||
| 4-босқич | Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги | Академик лицейларга кириш тест синовларини ўтказади. | Ҳар йили июль ойида | |||
| 5-босқич | Олий таълим муассасалари ва академик лицейлар | Имтиҳонларнинг якуний натижаларини ўз расмий веб-сайти орқали эълон қилади. | Имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг уч кун ичида | |||
| 6-босқич | Академик лицей директори | Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида буйруқни расмийлаштиради. | Якуний натижалар эълон қилингандан сўнг уч кун ичида | |||
