«Виньетка» сабаб қоида бузган битурувчиларга чора кўрилди (видео)

«Виньетка» сабаб қоида бузган битурувчиларга чора кўрилди (видео)

 

Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлакчасида «винетка» учун расмга тушаётган бир гуруҳ талабалар видеоси тарқалган эди. Бу ҳолат жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган.

 

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл қоидаларини бузган талабаларга нисбатан чоралар кўрилган.

 

 

Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари томонидан содир этилган. Қонунбузарлик учун уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

 

Шунингдек, талабалар билан профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилган.