Бугундан Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига қабул бошланди

Бугундан Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига қабул бошланди

 

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилган ушбу мактабга 2025/2026 ўқув йили учун 60 нафар ўқувчи 9-синфга икки босқичли саралаш имтиҳони орқали қабул қилинади.

 

 

Аввалроқ, Президент фармони билан Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилиши ҳамда битирувчиларга халқаро диплом берилиши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Аризалар шу йилнинг 5 июнидан 25 июнигача онлайн тарзда my.gov.uz ҳамда аrizа.piima.uz сайтлари орқали қабул қилинади.

 

 

Имтиҳон икки босқичда амалга оширилади:

 

 

1-саралаш босқичда – ўқувчилар математика ҳамда инглиз тили фанларидан 40 тадан тест топшириғини бажаради.

 

 

2-босқичда – энг юқори натижа қайд этган 300 нафар номзод учун Тошкент шаҳрида имтиҳон ўтказилади.

 

 

Улар:

 

– математикадан – 5 та масала,

– инглиз тилидан – 4 та ёзма иш (эссе) ёзишлари талаб этилади.

 

 

Имтиҳонда энг юқори натижа қайд этган 60 нафар ўқувчи мактабга қабул қилинади. Дарслар Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби биносида ташкил этилади.

 

 

Cаll-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789